1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Ўқитувчилик азал – азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи – мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1-октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.

Устоз ва мураббийларни муборакбод этамиз!

Бугун устоз ва мураббийлар байрами!
Ушбу шодиёна билан барча устоз ва мураббийларни чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Сизнинг машаққатли меҳнатингиз эвазига юртимизда қанчадан-қанча идрокли ва ақлли касб эгалари етишиб келмоқда. Улуғ ва машаққатли ишингизда бардавом бўлишни, кўзлаган барча эзгу мақсадларингизга етишишингизни тилаймиз!
Байрамингиз қутлуғ бўлсин!