1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Ўқитувчилик азал – азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи – мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1-октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.

«Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» танловида 2 ўқувчимиз совриндор бўлди

    «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур»  — деб айтганида юртбошимиз нафақат жисмоний балки соғлом фикр ва қарашга эга бўлган баркамол авлодни кўзда тутган эди. Айни кунда жамиятимизнинг энг асосий мақсад ва вазифаларидан бири ҳам   эркин фикр ва қатьий эътиқотга эга бўлган юксак маьнавиятли ёш авлодни тарбиялашдир. Халқ Таьлим Вазирлигининг №73 буйруғи асосида Республика бўйлаб […]

Устоз ва мураббийларни муборакбод этамиз!

Бугун устоз ва мураббийлар байрами!
Ушбу шодиёна билан барча устоз ва мураббийларни чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Сизнинг машаққатли меҳнатингиз эвазига юртимизда қанчадан-қанча идрокли ва ақлли касб эгалари етишиб келмоқда. Улуғ ва машаққатли ишингизда бардавом бўлишни, кўзлаган барча эзгу мақсадларингизга етишишингизни тилаймиз!
Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди (видео)

Муҳаммад Юсуф (тахаллуси; асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) (26.04.1954 Марҳамат тумани — 31.7.2001, Элликқальа тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (1998), жамоат арбоби. 2-чақириқ Олий Мажлис депутати. Ўзбекистон халқ шоири (1998).