Қорақалпоғистон Республикасидаги тарихий обидалар

Қорақалпоғистоннинг тарихи мамлакатимизнинг барча қадимий минтақаларининг тарихи каби жуда бой, хилма-хил ва қизиқарлидир. Бу заминни ўзига хос археологик топилмалар қўриқхонаси дейиш мумкин. Чунки, бу ерда кишининг диққатини тортадиган, ҳайратлантирадиган кўплаб археологик ёдгорликлар мавжудки, улар ўта ноёблиги ва мафтункорлиги билан алоҳида ажралиб туради.