«Аралаш сонларни қўшиш ва айириш» дарс ишланмаси

«Умид» мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси Абдурасулов Зохид Жумақўлович 5«г» синфда АКТ тадбиқ этган ҳолда «Аралаш сонларни қўшиш ва айириш» номли очиқ дарс ўтди. Дарснинг асосий мақсади таълимий жиҳатдан ўқувчиларни алгебра фанига қизиқтириш, мавзу тўғрисида тушунча бериш, билим ва малакасини ошириш бўлса, тарбиявий томондан ўқувчиларни мустақилликка ўргатиш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилди.

Математикадан тарқатма материаллар

Тарқатма материал – ўқувчи дарсда индивидуал ҳаракат қилиши учун ишлатиладиган ўқув материаллар мажмуидир. Тарқатма материал мураккаб ёки содда, ўтиладиган мавзу доирасида ишлаб чиқилган қўлланма бўлиши ҳам мумкин.
Тарқатма график материал — босма қўлланманинг бир тури бўлиб, ўқувчи мустақил ишлаши учун тасвир туширилган карточка кўринишида бўлиши мумкин. Тарқатма график материал ўқувчи ёшига ва қизиқишларига мос воқеиликни тасвирловчи […]

Математика фанидан кунлик дарс ишланмалари (5-синф)

Математика фани ўқитувчилари учун қулайлик туғдириш мақсадида ушбу саҳифада 5-синф Математика фани ўқитувчилари учун кунлик дарс ишланмаларини юкладик. Ушбу фан ўқитувчилари файлларни бемалол юклаб олишлари мумкин, сабаби хужжатлар TAS-IX тизимида жойлаштирилган.

Мактаб-интернатимизда шахмат мусобақалари бошланди

Мана 3 йилдан бери мактаб-интернатимизда яхши анъанага айланган, математика-информатика ойлигида ўтказиб келинаётган шахмат мусобақалари бошланди. Бугун, 5-феврал санасида ушбу «ақл гимнастикаси»нинг биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтди.