Навоий вилоятидаги тарихий обидалар

Работи Малик. Кармана — Бухоро йўлида — бугунда қайта тикланган қадимий карвон йўли бўйида Работи Малик (Шоҳ Работи) карвонсаройи жойлашган. У XI-асрнинг 70-йилларида Қорахонийлардан бўлмиш Шамсулмулк Наср ибн Иброҳим (1068–1080 й.) томонидан қурилган бўлиб, XII-асрнинг биринчи чорагида яна шу Қорахонийлардан бўлмиш Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон (1102–1130 й.) томонидан таъмирланган.

Жиззах вилоятининг тарихий обидалари (видео,3D расм)

   Жиззах воҳаси буюк тарих шодасида авлодлар ардоғига муносиб маданий манзиллари, бебаҳо тарихий асканлари билан энг муносиб ўринга дахлдор. Жиззах тарихининг энг қадимги саҳифалари ҳақида гап этганида, албатта, жаҳон тарихига  дахлдор саналмиш “Сайхонсой қоятошлари”даги суратларни (4,5 минг йил аввал), энг қадимги  одамлар яшаганлиги тахмин этилаётган “Пешағор ғори” маданий қатламларини, икки минг – икки ярим минг […]

Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Самарқанд вилояти Хартанг қишлоғидаги Имом Бухорий зиёратгоҳига 1970-йиллар бошида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси томонидан қабр тоши қўйилган бўлиб, 1970-йиллар ўрталарида қабр устига гумбазли айвон қурилган. 1998 йилда Имом Ал Бухорий таваллудининг Хижрий-қамарий ҳисобда 1225 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишига мувофиқ қисқа фурсатда мухташам ёдгорлик мажмуа бунёд этилди.  «Хадис илмида Амирул Ал-мўминийн» […]

Регистон ансамбли

Регистон ансамбли – Самарқанднинг Регистон майдонида 3 мадраса (Улуғбек мадрасаси, Тиллақори мадрасаси, Шердор мадрасаси) дан иборат меъморий мажмуадир. Дастлаб Улуғбек мадрасаси (1417-1920) бунёд этилиб, кейинчалик қаршисига — майдон шарқига Улуғбек хонақоҳи (1424), шимолда Мирзойи карвонсаройи, жанубида Алика Кўкалдош Жума масжиди (1430) курдирилган, ёнида эса ёғочдан хотамкори услубида масжиди Муқатта ва Абусаид мадрасаси қурилган. XV асрнинг […]