2015-2016 ўқув йилидаги биринчи қўнғироқ чалинди

Бугун мустақил юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби,  «Умид» мактаб-интернатида ҳам 2015-2016 ўқув йилидаги биринчи қўнғироқ чалинди. «Билимлар куни» муносабати билан ташкил қилинган тантанали тадбирда Ватанимизнинг бугунги тараққиёти, истиқлолни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш мавзуларида шеърлар ўқилди, бағрикенг ҳамда бунёдкор халқимизни мадҳ қилувчи куй ва қўшиқлар янгради, болакайлар ажиб байрамона кайфият улашишди.

5-синфга ўқувчиларни қабул қилиш бўйича тест синовлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаьлим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 173-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш учун Давлат тест марказининг 2015 йил 28 июлда 01-221-сонли буйруғи чиқди. Унга кўра 2015-2016 ўқув йили учун ихтисослаштирилган умумтаьлим мактаб-интернатларининг 5-синфига ўқувчиларни қабул қилиш бўйича тест синови 10-14 август кунлари […]

Ўқувчилар учун китоблар тўплами

Ёзги таътил вақтида ўқувчилар мазмунли дам олишлари ва китобни «эсдан чиқармасликлари» учун ушбу саҳифага қизиқарли китоблар рўйҳатини эълон қилмоқдамиз. Ўқувчилар уларни юклаб, компьютер ёки ўз мобил телефон(планшет)лари ёрдамида мутолаа қилишлари мумкин.

Битирувчи ўқувчилар биринчи давлат имтиҳонини топширишди

Бугун 7-май санасига келиб барча 9-синф ўқувчилари жисмоний тарбия бўйича якуний аттестация имтиҳонини топширишди. Комиссия аъзолари мактаб-интернати директори Суярова С.З., жисмоний тарбия ўқитувчилари Рустамов А. ва Ғаниев А. ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарликларини текширдилар.

9-май Хотира ва қадрлаш куни (видео)

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, қолаверса ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни рухини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздир.