«Ўрган-ўргат» тадбирини амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар

Бугунги кунда халқ таълими тизимида таълим сифатини мазмунан янги боскичга кўтариш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, таълим муассасаларида 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб жорий этилган “Дарс муқаддас” тадбирлари ўқитувчиларни дарсларга пухта тайёргарлик кўриб келишга ундади. Қатор педагоглар ушбу йўналишда ижодий изланиб, юқори натижаларга эришмоқда.

«Дарс – муқаддас» тадбирини амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар

Таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўсиб келаётган ёшларни ватанпарвар, замонавий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирган ҳамда жамиятда ўз муносиб ўрнини эгаллашга қодир бўлган — комилликка интиладиган баркамол авлодни вояга етказишдир.

Математикадан тарқатма материаллар

Тарқатма материал – ўқувчи дарсда индивидуал ҳаракат қилиши учун ишлатиладиган ўқув материаллар мажмуидир. Тарқатма материал мураккаб ёки содда, ўтиладиган мавзу доирасида ишлаб чиқилган қўлланма бўлиши ҳам мумкин.
Тарқатма график материал — босма қўлланманинг бир тури бўлиб, ўқувчи мустақил ишлаши учун тасвир туширилган карточка кўринишида бўлиши мумкин. Тарқатма график материал ўқувчи ёшига ва қизиқишларига мос воқеиликни тасвирловчи […]

2014-2015 ўқув йилида 5-9 синф ўқувчилари учун ўқув фанларидан босқичли имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўплами

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2010-йил 8-июндаги 23 ва 11/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган «5-9 синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом»га мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йили томом бўлганидан сўнг якуний назорат ўтказилади. Босқичли назорат натижаларига кўра ўқувчининг рейтинги аниқланади ва уни навбатдаги синфга […]

Ким бўлсам экан? (презентация)

   Касб-ҳунар тарбияси ҳозир мамлакатимизда устивор йўналишга айланмоқда. «Таълим тўғрисидаги Қонун», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳам худди шу мақсадга қаратилган ҳужжатлардир. Ушбу мақсадларни амалга оширишда бизга халқ педагогикаси ёрдам бериши мумкин. Чунки аждодларимиз касб-ҳунар тарбиясига алоҳида эътибор беришган. Илмни, касб-ҳунарни сўраб урганиш ор ҳисобланмаган, балки “Орланиб сўрамаган ўзига золим” ҳисобланган.

“Инсоннинг ўзи ва ўз оиласининг бахт-саодати […]