Навоий вилоятидаги тарихий обидалар

Работи Малик. Кармана — Бухоро йўлида — бугунда қайта тикланган қадимий карвон йўли бўйида Работи Малик (Шоҳ Работи) карвонсаройи жойлашган. У XI-асрнинг 70-йилларида Қорахонийлардан бўлмиш Шамсулмулк Наср ибн Иброҳим (1068–1080 й.) томонидан қурилган бўлиб, XII-асрнинг биринчи чорагида яна шу Қорахонийлардан бўлмиш Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон (1102–1130 й.) томонидан таъмирланган.