Юртимизда буюк бобокалонимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган куни кенг нишонланди. Жиззах шаҳрида фаолият юритаётган инглиз тили фанига ихтисослашган «Умид» мактаб-интернатида ҳам ушбу санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур нафақат давлат арбоби, балки такрорланмас бадиий ва илмий асарлари билан чуқур из қолдирган ижодкор, унинг ёрқин ҳаёт йўли биз ёшларга ўрнак бўлиб хизмат қилади.
Кечада ўқувчилар шоир ижодига мансуб асарлардан намуналар ўқидилар. Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари асосида тайёрланган саҳна кўриниши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунида муассаса директори Санобар Суярова адабий кечада фаол иштирок этган ўқувчиларни тақдирлади.