9-синф ўқувчилари жисмоний тарбия бўйича якуний аттестация имтиҳонини топширишди.
Комиссия аъзолари мактаб-интернати директори Суярова С.З., жисмоний тарбия ўқитувчилари Рустамов А. ва Ғаниев А. ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарликларини текширдилар.
Ўғил болалар қўйидаги нормативларни бажардилар:
1. Арғамчида сакраш (1 дақиқада) — 70, 80, 90, марта;
2. 4 х 10 метрга моксимон югуриш — 10,3, 9,8, 9,5 секунд;
3. Югуриб келиб баландликка «хатлаб ўтиш» усулида сакраш — 100, 110, 120 см.;
4. Футбол тўпини ерга туширмай оёқда «жонглёрлик» машқларни бажариш -15, 18, 20 марта.
Қиз болалар эса қўйидаги нормативларни бажардилар:
1. Югуриб келиб баландликка «хатлаб ўтиш» усулида сакраш — 5, 105, 115 см.;
2. 4 х 10 метрга моксимон югуриш — 11, 10,5, 10 секунд;
3. Югуриб келиб теннис коптогини узоққа улоқтириш — 18, 23, 28 метр;
4. Баскетбол тўпини жарима майдончасида 8 имкониятдан саватчага ташлаш — 2, 3, 4 марта.
манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.