Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Юридик клиникаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг йигирма йиллиги муносабати билан «Меҳнат кодексини биласизми?» онлайн викторинасини эълон қилади.

Викторина фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда.

Викторинада ёши, маълумоти, ўқиш ёки иш жойидан қатъий назар барча фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Викторина Меҳнат кодекси қабул қилинганлигига йигирма йил тўлган сана – 2015 йил 21 декабр кунидан бошланиб, Меҳнат кодекси кучга кирганлигига йигирма йил тўлган сана – 2016 йил 1 апрел кунига қадар жами 10 босқичда ўтказилади.

Ҳар бир босқичда иштирокчиларга 8 та тест ва 2 та казус саволи берилади. Иштирокчилар саволларга муаййян вақт ичида жавоб беришлари лозим. Тест саволлари учун 15 дақиқа, казуслар учун эса 20 дақиқа вақт берилади.

Ҳар бир турда саволларга фақат бир марта жавоб бериш мумкин. Саволлар ўзбек ва рус тилларида бериб борилади.

Викторина www.viktorina.yk.uz сайтида бўлиб ўтади.

Викторинанинг бош соврини – Apple iPhone 6 смартфони. Шунингдек, соврин сифатида ноутбук, планшет ва яна бошқа қимматбаҳо совғалар ҳам қўйилган.

Сиз ҳам меҳнат соҳасига оид билимларингизни синаб кўринг ва қимматбаҳо совғалар эгасига айланинг!

манба

Author

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*