Мактабимизда «Кичкинтой-ширинтой» мусобақаси вилоят босқичи бўлиб ўтди

Куни кеча мактаб-интернатимизнинг спорт залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилиб келинаётган «Кичкинтой-ширинтой» спорт мусобақаси вилоят босқичи бўлиб ўтди.

«Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним» номли давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мактаб-интернат фаоллар залида «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним» шиори остида мустақиллик дарси ташкил қилинди.

2015-2016 ўқув йилидаги биринчи қўнғироқ чалинди

Бугун мустақил юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби,  «Умид» мактаб-интернатида ҳам 2015-2016 ўқув йилидаги биринчи қўнғироқ чалинди. «Билимлар куни» муносабати билан ташкил қилинган тантанали тадбирда Ватанимизнинг бугунги тараққиёти, истиқлолни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш мавзуларида шеърлар ўқилди, бағрикенг ҳамда бунёдкор халқимизни мадҳ қилувчи куй ва қўшиқлар янгради, болакайлар ажиб байрамона кайфият улашишди.