Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати Адлия Вазирлиги томонидан (13.05.2015й. № 2673) тасдиқланган.

Битирувчилар учун хужжатлар руйхати

Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

1. Битирувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори номига ёзган аризаси;
2.
086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
3.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти нусхаси, агар битирувчи паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
4.
Битирувчининг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурати (рангли);
5.
Умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадалари ғолибларига берилган республика ташкилий қўмитасининг йўлланмаси, агар мавжуд бўлса;
6.
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома;
7.
Халқ таълими тизимида ўтказилган психологик-педагогик ташхис натижалари (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази тавсияномаси);
8.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиялари хулосалари ва тавсиялари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг йўлланмалари — ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун;
9.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ёки вилоят халқ таълими бошқармасининг битирувчи академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига жалб этилмаганлигини тасдиқловчи маълумотномаси — илгари академик лицейлар ёки касб-ҳунар коллежларига жалб этилмаган битирувчилар учун.

Изоҳ: Мазкур рўйҳатнинг 1 — 5-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар бевосита битирувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан, 6 — 9-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар бевосита тегишли умумтаълим мактаби томонидан тўпланади.

Юклаб олиш  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 7 майдаги 12-мҳ ва 21/ҚҚ-сон қарори 


манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Author

1 comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*