Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2010-йил 8-июндаги 23 ва 11/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган «5-9 синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом»га мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йили томом бўлганидан сўнг якуний назорат ўтказилади. Босқичли назорат натижаларига кўра ўқувчининг рейтинги аниқланади ва уни навбатдаги синфга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Босқичли ва якуний назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланади. Тайёрланган материалларга ижодий ёндашган ҳолда ўқув фани ўқитувчилари босқичли назорат материалларига ўзгартиришлар киритиши ва уларни услубий бирлашмалар муҳокамасидан ўтказиб, жорий этишлари мумкин.

Ўқувчиларнинг билимини баҳолаш уларнинг ўқув фани мавзуси бўйича тасаввурга эга бўлиши, мавзунинг моҳиятини тушуниб етиши ва айтиб бера олиши, олган билимларини амалда қўллай олиши, мустақил мушоҳада юрита олиши, ижодий фикрлай олиши ва хулоса қабул қила олиши, масалаларни еча олиши ва амалий топшириқларни бажара олиши каби мезонларга қараб амалга оширилади.

Методик тавсияда ҳар бир фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда назоратларни ёзма ёки оғзаки ҳолда ўтказилишини назарда тутиб, имтиҳон материаллари келтирилган. Ҳар фан бўйича ўқувчиларнинг жавобларини баҳолаш бўйича балл меъёрлари берилган. Улар намунавий бўлиб, ўқувчи ундан ижодий равишда фойдаланишлари керак.

Фанлар чуқур ўрганиладиган мактаб(синф)лар учун мазкур имтиҳон материалларига қўшимча равишда саволлар киритилади. Қўшимча саволлар фан ўқитувчиси томонидан тайёрланиб тегишли услубий бирлашма томонидан муҳокамадан ўтказилиб, мактаб директори томонидан тасдиқланади.

Мазкур имтиҳон материалларини тижорат йўлида кўпайтириш, сотиш ва тарқатиш таъқиланади.

Имтиҳон материалларини очиш учун Adobe Reader ёки STDU Viewer дастури компьютерда ўрнатилган бўлиши керак.


4-синф ўқувчилари учун она тили, математика, жисмоний тарбия фанларидан босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўплами

5-6 синф ўқувчилари учун математика, адабиёт, чет тили, рус тили, ботаника, тарих фанларидан босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўплами

7-8 синф ўқувчилари учун она тили, рус тили, физика, информатика, чет тили, география, давлат ва ҳуқуқ асослари, биология  фанларидан босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўплами

9-синф ўқувчилари учун математика, физика, кимё  фанларидан босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўплами

9-синф ўқувчилари учун она тили, чет тили, тарих, жисмоний тарбия фанларидан босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўплами


P.S. Имтихон материаллари ва тавсиялар Республика Таълим маркази қошидаги илмий-методик кенгашлар томонидан муҳокама қилиниб, нашрга тавсиялар этилган.

Мактаб метод бирлашмалари имтиҳон билетларига кўпи билан 15—20% ҳажмда ўзгартиришлар киритиши мумкин.


манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Author

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*