Касб-ҳунар тарбияси ҳозир мамлакатимизда устивор йўналишга айланмоқда. «Таълим тўғрисидаги Қонун», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳам худди шу мақсадга қаратилган ҳужжатлардир. Ушбу мақсадларни амалга оширишда бизга халқ педагогикаси ёрдам бериши мумкин. Чунки аждодларимиз касб-ҳунар тарбиясига алоҳида эътибор беришган. Илмни, касб-ҳунарни сўраб урганиш ор ҳисобланмаган, балки “Орланиб сўрамаган ўзига золим” ҳисобланган.

Ким булсам экан?

“Инсоннинг ўзи ва ўз оиласининг бахт-саодати йўлида меҳнат қилишга шахсан тайёр эканлиги унинг ички имкониятларини ташкил этади”, -деган эди Президент И.А. Каримов (“Ўзбекистон — буюк келажак сари” асаридан)

Касб нима?

  • Касб — (лот. professio — расмий кўрсатилган машғулот, ихтисослик) — махсус назарий билимлар ва амалий кўникмалар мажмуига эга  тажрибали шахснинг меҳнат фаолияти тури ҳисобланади.
  • Касб — кишининг меҳнат фаолияти, доимий машғулоти тури; муайян иш турини малакали бажаришга имкон берадиган билим, маҳорат, тажрибани талаб этади. Касблар ичида меҳнат фаолиятининг энг тор соҳаси билан ажралиб турадиган ихтисослар бор (мас, врачлик, хирург, офталмолог, дерматолог ва бошқалар.

Касб-ҳунар эгаллаш  ҳақида донолар фикри

   Халқ мақолларида касб-ҳунар эгаллашнинг афзаллиги ва ижтимоий аҳамияти кўрсатиб ўтилган. Чунончи, “Темирчининг минг ургани, босқончининг бир ургани” мақолида темирчига қараганда босқончининг зарби кучлилиги эмас, балки ҳунарсиздан ҳунарлининг зарби унумли эканлиги айтилса: “Кўра-кўра кўзчил бўласан, сўзлай-сўзлай сўзчил бўласан” мақолида эса, илмни ва касб-ҳунарни аста-секинлик билан ўрганиб, маҳоратли бўлиш мумкинлигига ишора қилинмоқда. Халқ мақолларида ҳунарни машаққациз ўрганиб бўлмаслиги “Тикансиз гул бўлмас, машаққатсиз — ҳунар” мақолида яққол кўрсатилади. Ҳунар бойликка йетакловчи йўл эканлиги шундай таъкидланади: “Текин бойлик ахтаргунча, ўзингга боп ҳунар топ!”. Ҳунарни билимдон устоздан ўрганиш лозим, дейилади халқ мақолида. Акс ҳолда: “Уста кўрмаган шогирд, ҳар мақомга йўрғалар”. Ҳар бир ишни шу соҳани касб қилган киши бажарса сифатли бўлиши: “Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин” мақолида таъкидланади. Ҳунарнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти мақолларда шундай кўрсатилади: “Ҳунар – зар, ҳунарсиз — хор”, “Ҳунарли киши оч қолмас”, “Ҳунари йўқ кишининг, мазаси йўқ ишининг” каби ва б.. Шунингдек, касб-ҳунарни ўрганишда кечикмаслик зарурлиги: “Қирқингда сурнайчи бўлсанг, қачон чаласан?”, ёки: “Қирқида қўлига соз олган, қиёматда қулоғини бурар” мақолларида таъкидланган.

Юклаб олиш «Ким бўлсам экан?» презентациясини юклаб олиш [5 мбайт]
Author

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*