Мактаб битирувчилари шахсий папкаси учун қандай турдаги хужжатлар керак?

Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати Адлия Вазирлиги томонидан (13.05.2015й. № 2673) тасдиқланган.

«Энг яхши муаллим-2015» танловида ғолиблик

2015 йилнинг 23 май санасида Юнус Ражабий номли мусиқали ва драма театрида Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида республикада биринчи маротаба «Энг яхши муаллим-2015» тадбири бўлиб ўтди. Унда турли фан ва соҳалар бўйича вилоятимизнинг энг намунали ўқитувчилари эълон қилинди.

Мактаб-интернатимизнинг бир нечта фидоий ўқитувчилари ўз фанларидан номинант, инглиз тили ўқитувчиси Суюндукова Гулчехра Сагдуллаевна […]

Сўнгги қўнғироқ янгради

Бугун, 25-май куни юртимизнинг барча мактабларида бўлгани каби, мактаб-интернатимизда ҳам сўнгги қўнғироқ янгради. 5 йил давомида бу муқаддас даргоҳда илм олиб, ўз билимларини мустаҳкамлаган ўқувчилар жонажон мактаблари билан хайрлашиб, янги ўқув маскани — коллежларга йўл олишди.

Рус тили фанидан презентациялар

Рус тили фани ўқитувчилари учун қулайлик туғдириш мақсадида ушбу саҳифада рус тили ва адабиёти фанидан презентациялар (тақдимотлар)ни юкладик. Ушбу фан ўқитувчилари файлларни бемалол юклаб олишлари мумкин, сабаби хужжатлар TAS-IX тизимида жойлаштирилган.

«Аралаш сонларни қўшиш ва айириш» дарс ишланмаси

«Умид» мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси Абдурасулов Зохид Жумақўлович 5«г» синфда АКТ тадбиқ этган ҳолда «Аралаш сонларни қўшиш ва айириш» номли очиқ дарс ўтди. Дарснинг асосий мақсади таълимий жиҳатдан ўқувчиларни алгебра фанига қизиқтириш, мавзу тўғрисида тушунча бериш, билим ва малакасини ошириш бўлса, тарбиявий томондан ўқувчиларни мустақилликка ўргатиш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилди.