new-22Ушбу саҳифада сайтдаги барча янгилик ва ўзгаришлар билан яқиндан танишингиз мумкин.  Янгилик санаси ва хавола билан янгиланиб боради. —————————————————————————

В данной странице можете ознакомиться подробно со всеми изменениями и обновлениями сайта. Обновления будут публиковаться со ссылкой и датой.

13.03.2015Гандбол ўйини тарихи ва қоидаларига бағишланган рус тилидаги видео юкланди

22.02.2015 — «Ота-оналарга» бўлимига «Касбга йўналтириш» рукни қўшилди. Ушбу рукнда ўқувчиларни касб-хунарга йўналтириш ва ҳаёт йўлини тўғри танлаш билан боғлиқ мақолалар сайтда эълон қилинади.

21.02.2015 — «Мактаб хаёти» бўлимига «Мактаб хоналари» саҳифаси қўшилди. Ушбу саҳифада мактабимиз ўқув хоналари ва бинолари билан яқиндан танишингиз мумкин.

07.02.2015 — Инглиз тилини ўрганувчи ёшлар учун сайтимизнинг Инглиз тили бўлимида  «Видеодарслар» ва «Аудиодарслар» саҳифалари очилди, видео ва аудио дарслар инглиз тилини чуқур ўрганишга ёрдам беради.

06.02.2015 — «Мактаб хаёти» бўлимида мактаб шифокори ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.

01.02.2015 — Кўпгина ўқувчиларнинг илтимосларига кўра, сайтимизда «Юртимиз вилоятлари» рукнини очишга қарор қилдик. Ушбу рукнда жонажон юртимизнинг барча вилоятлари ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.

30.01.2015 — Ўқувчиларнинг талаб ва истакларига биноан, кимё фанига қизиқувчи, келажакда шифокор бўлишни истаган ёшлар учун «Фойдали мақолалар» бўлимига «Кимёвий элементлар» рукни қўшилди. Рукн мунтазам равишда янгиланиб боради, шунингдек «Ота-оналарга» бўлимидаги «Университетлар» саҳифаси янгиланмоқда. Яқин кунлар ичида юртимиздаги барча олий ўқув юртлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

28.01.2015 — «Ота-оналарга» бўлимига «Таълим-тарбиявий видеолар» саҳифаси қўшилди. Мактаб психологлари ва ўқитувчилар ўқувчиларга ушбу видеоларни қўйиб беришлари мумкин.

25.01.2015 — Ўқувчиларимизга қўлайлик туғдириш мақсадида Ўқувчиларга бўлимида Жилдлар (Обложки) саҳифаси очилди. Унда ўқувчилар кундалик ва реферат жилдларини юклаб олишлари мумкин.

24.01.2015 — Давлатлар рукнида Америка Қўшма штатлари АҚШ байроғи  ҳақида маълумот қўшилди. Шунингдек, Тарихий обидалар рукни остида Ватанимизнинг турли тарихий обидалари ва қадамжолари билан таништиришда давом этамиз, бу сафар Қорақалпоғистон Республикасидаги тарихий обидалар  билан таништирамиз.

22.01.2015 — Эндиликда ўқувчилар ўз телефон ёки компьютерларига  иккинчи ярим-йиллик учун дарс жадвалини юклаб олишлари мумкин.

21.01.2015 Компьютер қаршисида туғри ўтирибсизми? Видео ёрдамида ўзингизни текшириб кўришингиз мумкин.

20.01.2015 — Сайтимиз Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар-2014 танловида 3-ўринни қўлга киритди!

18.01.2015  — Математика ва Геометрия ўқитувчилари ўз дарсларида мультимедия  проектори ёрдамида ўқувчиларга «Айлана узунлиги ва доиранинг юзи» мавзусида видеодарсни қўйиб беришлари мумкин.

15.01.2015 —  Эндиликда «Фойдали мақолалар»  бўлимида Республикамиздаги барча тарихий ёдгорликлар ва обидалар билан сайтимизда янги очилган «Тарихий обидалар» рукни орқали маълумот олишингиз мумкин. Шунингдек сайтимизнинг АКТ бўлимида «Юқори технологиялар олами» рукни ишга тушди, унда сиз Вай-фай технологияси ҳақида Wi-Fi нима дегани? мақоласида яқинроқ танишингиз мумкин.

Author

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*