Фанлар олимпиадаси вилоят босқичида фахрли ўринлар

Жорий йилнинг 23-24-март кунлари 9-синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг III босқичи шаҳримиздаги 1-сонли А.С. Пушкин номли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Қувонарли томони, бир нечта ўқувчимиз совриндорлар қаторида бўлишди.

«2014-2015 йил учун ўқувчиларни синфдан синфга кўчириш ва якуний аттестация» имтиҳон жадвали ва низоми

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сонли қарорини ҳаётга татбиқ этиш, умумий ўрта таълим муассасаларида 2014-2015 ўқув йилини якунлаш, ўқувчиларнинг эгаллаган билими, кўникма ва малакасини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш ва синфдан синфга кўчириш босқичли назоратимтиҳонларини самарали ташкил […]

Дарснинг технологик харитаси қандай тузилади? (ўқитувчиларга қўлланма)

Дарснинг технологик харитаси нима учун хизмат қилади?. Жавоби эса оддий — Дарснинг технологик харитаси ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти ҳамда унга тақсимланган вақт меъёрини ҳар бир босқич бўйича тўғри белгилаш учун ишлатилади. Ушбу мақолада дарснинг технологик харитасини тузиш намунасини кўриб чиқамиз.

«Улоқ» сўзининг маъноси нима? (видео)

Эчкининг боласи маъносидаги «улоқ» сўзининг кўпкарининг маънодоши сифатида қўлланадиган «улоқ» сўзи билан қандай алоқаси бор, кўпкари нега улоқ ҳам деб юритилади, бу сўз аслида қандай маънони англатади, унинг келиб чиқиш тарихи, мутахассилар тили билан айтганда, этимологияси қандай? Бу саволларга аниқ жавобни қадимги ёзма манбалардан, тил хазинамизнинг бебаҳо бойликларини ўзида мужассамлаштирган луғатларимиздан топиш мумкин.

«Паҳлавон Маҳмуд» мажмуаси

«Паҳлавон Маҳмуд» мажмуаси Хивадаги меъморий ёдгорлик (1810—1913). Мақбара мажмуасининг умумий ҳажми 50х30 метр бўлиб, дастлаб Паҳлавон Маҳмуд қабри устига 1664 йилда мўжаз синчкори иморат қурилган. Дарвозахона эшигидаги ёзувга кўра, Паҳлавон Маҳмуд мақбарасининг қурилиш санаси 1701 йилда, Шоҳниёзхон қурдирган вақтдан ҳисобланади. 1825—35 йилларда унинг ўрнида ғиштин тоқу равоқли серҳашам мақбара (17,5х25,5 метр), зиёратхона (9Х9 метр) ва […]