Мактаб-интернатимизнинг фаоллар залида Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим ва йирик давлат арбоби ва саркарда З.М. Бобур таваллудининг 532 йиллигига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.


Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Бобур лирикасида шеъриятнинг асосий мазмуни бўлган инсоний фазилатлар, ёр васли, унинг гўзаллиги, унга чексиз муҳабат, ҳижрон азоби, айрилиғ аламлари ва висол қувончлари ниҳоят гўзал ва моҳирона ифода этилган. Бобур Афғонистон ва Ҳиндистонда яшаган бўлса-да, унинг шеъриятида Ватан туйғуси, Ватан соғинчи, унга қайтиш умиди кенг талқин этилган.

ўқувчилар Фриц Вюртленинг «Андижон шаҳзодаси» асаридан парчани саҳна кўринишида ижро этиб беришмоқдаПрезидентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида маънавиятни юксалтириш йўлида амалга оширилаётган улкан ишлар силсиласида буюк шоир, олим, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахси, бетакрор ижоди қадр ва эъзоз топмоқда.

Мактаб-интернатимизнинг фаоллар залида 14 февраль куни Бобур таваллудининг 532 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Нафосат гулшани» номли адабий-бадиий кеча ёш авлодни улуғ бобомизнинг эзгу тушунчалар теран мушоҳада этилган бебаҳо асарларидан баҳраманд этиш, шу орқали уларнинг тафаккур ва маънавияти, бадиий-эстетик маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мактаб-интернатимизнинг она тили ва адабиёти услуб бирлашмаси ҳамкорлигида, ўқитувчилар Неъматова Х. ва Убайдуллаева З.лар томонидан ташкил этилган тадбирда мактаб-интернатимиз ўқувчилари — иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Она тили ва адабиёти ўқитувчиси Неъматова Х. ўз тақдимотида З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида нутқ сўзламоқда

Жонкуяр муаллим, Она тили ва адабиёти ўқитувчиси Неъматова Х. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг онгу қалбига ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини чуқур сингдиришда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодий мероси ҳам катта аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Бобур бутун умри давомида Ватанига бўлган муҳаббатини қалбида сақлаган. «Чархнинг мен кўрмаган жавру жафоси қолдиму?! Хаста кўнглум чекмаган дарду балоси қолдиму?!», дея оҳ урган. Улуғ аждодимиз руҳи бугунги авлодлар томонидан шод этилмоқда. Унинг дилбар шахсияти, чинакам нафосатга йўғрилган ижодига катта ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётир.

Кечада ўқувчилар Фриц Вюртленинг «Андижон шаҳзодаси» асаридан парчани саҳна кўринишида ижро этиб беришди. Ўқувчилар Заҳириддин Муҳаммад Бобур рубоийларидан ёд олган холда ифодали ўқиб беришди. Кеча сўнгида  Неъматова Х. «Бобур авлодлари» номли ўз тақдимотида 1992 йили Андижон шаҳрида Бобур номидаги Халқаро жамғарма ташкил этиши ва Бобурийлар сулоласининг сўнгги авлодларининг ушбу жамғарма  вакиллари билан учрашиши  ҳақида қизиқарли маълумотларни сўзлаб берди.


  

Author

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*